Жиззах ДСБ : Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси қайтарилади

Жиззах ДСБ : Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси   қайтарилади

Солиқ муносабатларини тартибга солишни таъминлайдиган ҳуқуқий асослар яъни солиқ қонунчилигининг асосий жиҳатлари, хусусан уларда қўлланиладиган ҳуқуқ усуллари ва уларнинг моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги принципининг кўламини кенгайтириш, инқироз пайтида иккала томонга ҳам фойдали  натижаларни  бериши мумкин. Бу принципга асосан солиқ органлари солиқ муносабатлари доирасида солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2775-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисида”ги низомда белгилаб берилган.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқга мувофиқ ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, қайтарилиши лозим бўлган ортиқча суммани аниқлаш ва маблағларни солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартибини белгилайди.

ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ариза солиқ тўловчи томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилиши лозим.

Давлат солиқ қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб 6 иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган хулосанинг асл нусхаси ёки электрон шакли Молия вазирлиги Ғазначилигига Ягона ғазна ҳисобварағидан солиқ тўловчининг банк хисобварағига тўловни амалга ошириш учун юборилади.

Ушбу Низомга мувофиқ Жиззах вилояти ишлаб чиқарилган маҳсулотларини  экспорт қилган қуйидаги Дўстлик туманида рўйхатдан ўтган “Nurli don” МЧЖ  3660.0 млн сўм, Пахтакор туманида рўйхатдан ўтган “Paxtakor Teks” МЧЖ 4690,0 млн сўм, Янгиобод туманидан рўйхатдан ўтган “Baland chaqir textil” МЧЖ  1300.0 млн сўм  қўшилган қиймат солиғи ортиқча суммаси Давлат бюджетидан тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамига қайтариб берилди.

Мазкур  тадбиркорлик субъектлари томонидан  2020  йилнинг 1 чорагида тақдим этган ҳужжатларига асосан қўшилган қиймат солиғини ортиқча суммаси қайтариб берилди.

 

                                            Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати