» » Солиқ ислоҳотларининг янги босқичи - ҚҚСнинг узлуксиз занжирини яратишга хизмат қилади

Солиқ ислоҳотларининг янги босқичи - ҚҚСнинг узлуксиз занжирини яратишга хизмат қилади

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Гулистон шаҳрида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарга вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, импорт фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, ҳисобчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда таъкидландики, Фармоннинг қабул қилинишига юртимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш зарурати сабаб бўлди.

- Фармонга биноан қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Абдуқаюм Абдушукуров.

2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади.

Шу билан бирга маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик шахсларининг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғининг тўлов муддатини 24 ойгача кечиктириш ваколати берилади.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг бўлим ва шўъба бошлиқлари, мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Амалий семинарда Фармон мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган стендларни тушунтириш ва изоҳлар бериб бориш мақсадида ҳар бирига алоҳида масъул ходимлар бириктирилди. Шунингдек, икки минг нусхадан ортиқ буклет ва флайерлар тарқатилиб иштирокчиларнинг тўлақонли маълумотлар олишлари учун имкониятлар яратилди. 

 

Илғор Халилов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР