» » Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди

Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди

“Кўркам жихоз” хусусий фирмаси раҳбари А.Исломов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Дўстлик туман бўлимига фирманинг солиқ қарздорлигини кечиктириб тўлаш бўйича имтиёз берилишини сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони хусусий фирмани пандемия шароитида қўллаб-қувватлашга асос бўлди.  

Хусусий фирманинг ижтимоий солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича мавжуд қарздорлиги – жами 10 639 285 сўм миқдоридаги маблағни ундириш 12 ой муддатда фоизсиз тенг улушларда тўлаш шарти билан кечиктирилди.

Жорий йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида ДСБга жисмоний  ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси шу тахлит ижобий ечим топди. Ҳозирги мураккаб шароитда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун қабул қилинган қатор норматив ҳужжатлар амалда ишламоқда.

Жиззах вилоят ДСБга жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний шахслардан 132 та, юридик шахслардан 702 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 39 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 30 таси Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Жиззах вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган. Бошқармага бевосита юборилган мурожаатлар сони 123 тани ташкил этди.

 ДСБ га мурожаатлар нафақат ёзма, балки my.soliq.uz электрон почтаси, (72) 222-07-00 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади. Олти ой якунларига кўра, ишонч телефони орқали 48 та, электрон почта орқали 43 та мурожаат қабул қилинган.

Бошқармага қилинган мурожаатларнинг барчасини ўз муддатида кўриб чиқиш таъминланди. 45 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, 152 тасига тушунтириш берилди. 5 тасининг кўриб чиқиш жараёни фуқаро аризасига биноан тўхтатилди.

Мурожаатлар ортида инсон меҳнати билан бунёд бўлган моддий бойликлар, асаблар, инсонлар саломатлиги бор. Ҳар бир солиқ тўловчининг меҳнати ўз қийматига эга эканини ҳис қилган ҳолда мурожаатларга эътибор билан ёндошиш Давлат солиқ хизмати ходимларининг бурчидир. “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойилини фаолиятга тадбиқ этиш ҳам зиммамиздаги масъулият юкини орттиради.

 

Шоҳиста ХОЛИҚОВА,

Жиззах вилоят ДСБ ташкилий ишлар ва назорат бўлимининг катта инспектори.

 

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР