» » Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)

Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)

Тадбиркорлар кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали белгилаган даврларда ёки ўзлари мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг натижасида тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ бўлиб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тўла бажарилишига эришилади.

Буларнинг барчаси жорий йил бошидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига онлайн назорат касса машиналарини босқичма босқич тадбиқ этилишининг самарасидир. Дастлабки босқичда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат касса машиналарига ўтказилди.

Бунинг ҳуқуқий асослари Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан белгиланган. Унга кўра  ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш, нақд пул маблағларининг хуфиёна айланишини қисқартириш орқали бюджет даромадларига қўшимча манбаларни жалб этишга хизмат қилувчи янги замонавий автоматлаштирилган тизим яратилди.

Ушбу тизим жорий йил 1 январдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига босқичма босқич жорий қилинмоқда. Мақсад эса замонавий ахборот технологияларини жорий қилиб, рақамли иқтисодиётни ҳаётга тадбиқ этиш орқали аҳолининг яшаш даражасини янада яхшилашга қаратилган.

- Биз жорий йилнинг январ ойидан буён онлайн назорат касса машинасидан фойдаланмоқдамиз, - дейди Гулистон шаҳридаги “Ботирбек фарм” хусусий корхонасига қарашли дорихона иш юритувчиси Хамида Сайназарова. — Ушбу техникадан фойдаланишга ўтганимиздан сўнг амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат касса машинасини ишлатиш, кассир оператори томонидан назорат-касса дафтарини юритиш, иш куни охирида назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни (Z-ҳисобот) чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилингани ҳам яна бир қулайлик бўлди.

Тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса машина ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда, уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқи берилади. Бироқ бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаслиги керак.

Онлайн назорат касса машиналарининг ҳаётга тадбиқ этилиши истеъмолчилар учун ҳам бир қанча қулайликларни яратади. Чунончи, ҳар биримиз кундалик юмушлар билан турли савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида савдо-сотиқ ишларини амалга оширамиз. Бироқ, харид қилинган товарнинг миқдори, қиймати яъни суммаси, қолаверса бошқа маълумотларини билмаймиз. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида онлайн назорат касса машиналари амалиётга кенг тадбиқ этилмоқда.

Мақсад - солиқ тўловчилар билан мулоқотни шаффоф ва ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, уларга яқин кўмакчи бўлиш.

 

Дилшод Донияров,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Сайёр солиқ текшируви бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР