» » Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар учун самарали семинар

Фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар учун самарали семинар

2019 йил 1 августдан бошлаб ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин. Шунингдек, календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди.

Юқоридаги каби ҳамда солиқ қонунчилигига оид бир қатор ўзгариш ва янгиликлар ҳақида маълумотлар жорий йилнинг 9 июль куни Гулистон шаҳридаги фермерлар кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган семинарда айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмунини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига етказиш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи А.Қошанов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, ўринбосарлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, тегишли ташкилот вакиллари ҳамда туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирга фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳисобчилар, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Тадбирда таъкидландики, имтиёз ва преференциялар берилгани ҳисобига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашда номутаносиблик вужудга келаётган эди. Мана шундай вазиятда Фармоннинг қабул қилинганлиги бизнес учун тенг бўлмаган шароитга барҳам берилади, алоҳида секторларда (қишлоқ хўжалиги, импортёрлар) ҚҚС занжирининг узвийлиги таъминланади. Бунинг натижасида иқтисодиётимизнинг, рақобатбардошлиги ортади ва энг муҳим жиҳати солиқ маъмурчилигини тартибга солишнинг янги босқичига ўтилади.

Иштирокчиларнинг саволларига мутахассисларнинг батафсил жавоблари бериб ўтилиши билан бирга, уларнингтаклифлари ёзиб олинди.

 

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР