4-сектор аралашгач...

4-сектор аралашгач...

 Йил якунланаётган айни кунларда ҳамма жорий йилга мўлжаллаган ишларини битиргиси, янги йилга янги мақсадлар билан ўтишни режалаштириши табиий. Айниқса, тадбиркорликка қўл урганлар ҳар бир кунни ғанимат биладилар.  

Бахмаллик фермер Фахриддин Саримсоқов ҳам йил якунига қадар катта сиғимли музлатгич қуришни ният қилган эди. Бунинг ўзи бўлмайди, албатта. “Агробанк”нинг туман филиалига мурожаат қилганига кўп вақт бўлган бўлса-да, масала ҳадеганда ҳал бўлавермади.

“Жамшид Фахрли боғи” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Саримсоқов Бахмал туман 4-сектори раҳбарига мазкур масалада 15 ноябрь куни ёрдам сўраб мурожаат этди. Мурожаат ижобий ҳал этилиб, фермерга музлатгич қуриши учун 800 млн. сўм миқдорида кредит олиб берилди.

Айни пайтда фермер хўжалиги ҳудудида 1000 тонна сиғимга эга музлатгич қуриш ишлари бошланиб кетди. 

Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати