Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар

2020 йил 1 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги ЎРҚ-652-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун 5 та моддадан иборат бўлиб, 2-моддадаги қоидалар 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-589-сонли Қонунининг 8-иловаси матнига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди; яъни, этил спирти, вино, конъяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, пиво, якуний истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ маҳсулотларига ҳисобланадиган 2020 йил 1 январдаги акциз солиғи ставкалари 2020 йил охиригача қилиб белгиланди;

Қонуннинг 11-иловаси қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилди: «Изоҳ: Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан
50 фоизга пасайтирилади»;

14-иловасининг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди: «2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинади».

 

Ушбу (ЎРҚ-652-сонли) қонуннинг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилди, яъни;

  • 97-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Ушбу бобнинг қоидалари солиқ агентларига ва ушбу Кодекснинг 482-моддасида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди»; (“97-модда. Солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришнинг умумий шартлари”).

2) қуйидаги мазмундаги 72-боб ва 481, 482 ва 483-моддалари билан тўлдирилди, яъни:

«72-боб. Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш.

481-модда. Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш.

482-модда. Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби.

483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари.

 

А.Менглиқулов                                                              

Вилоят ДСБ Солиқ солиш бўйича маслаҳат

бўлими бош инспектори