Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Янги солиқ қонунчилигида тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имконият яратилди

Янги солиқ қонунчилигида тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имконият яратилди

06 янв 2021, 14:13, Admin
0 комментариев    270 Кўрилган

Сир эмаски ҳар бир йилга мўлжалланган солиқ қонунчилиги белгиланиб, унда бюджет тушумлари билан боғлиқ ўзгаришлар ва янгиликлар қабул қилинади. Янги 2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш, акциз солиғи, ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини Солиқ кодексига киритиш, 73 хил товарга акциз солиғини бекор қилиш, экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа чоралар кўзда тутилган. 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ва 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлари билан солиқ соҳасида бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
2021 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида ҚҚС (15%), фойда солиғи (15%, алоҳида тоифалар учун 20%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи (2%), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95%), ижтимоий солиқ (хўжалик юритувчи субъектлар — 12% ва бюджет ташкилотлари — 25%), айланмадан олинадиган солиқ (базавий ставка 4%) ставкаларини сақлаб қолинди.
Шу билан бирга, 2021 йилги солиқ сиёсати Солиқ кодексининг тўғридан-тўғри амал қилишини, экспорт қилувчиларни янада қўллаб-қувватлашни, солиқ юкининг адолатли тақсимланишини ва табиий ресурсларидан самарали фойдаланилишини оширилишини таъминлашни назарда тутувчи солиқ ислоҳотларини давом эттиришга қаратилгандир.
2021 йил учун асосий ўзгартиришлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Акциз солиғи бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Шу билан бирга, мутлақ миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари индексация қилинган (2020 йил 1 апрелдан уларнинг назарда тутилган индексациясини бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда).
Шу муносабат билан, акциз солиғи ставкалари 2021 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилинмоқда. Бунда, алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пивога, шунингдек тамаки маҳсулотлари учун 2 босқичда: 2021 йил 1 февралдан бошлаб — 2020 йилда уларни индексация қилиниши рад этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда 2021 йил 1 октябрдан — ўртача 7,5 фоизга индексация қилинмоқда.
Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилинди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар — шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар — музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.) ва бошқалар. Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради.

Ер солиғи бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, республика ҳудудлари кесимида мутлақ ўлчамда, уларни 15 фоиз индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, базавий солиқ ставкаси белгиланди.
Қишлоқ хўжалигига мўллжанланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларини ҳар йиллик индексация қилиниши ставкалар мутлақ ўлчамда (сўм) белгиланганлиги билан изоҳланади ва ер солиғининг бюджет умумий тушумларидаги улушини сақлаб қолишга имконият беради.
Бунда, солиқ ставкаларининг аниқ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг нуфузли туман ва иқтисодий ривожланишига қараб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда Солиқ кодексида белгиланган ставкалар асосида аниқланади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкаси солиқ тўловчиларнинг тоифалари кесимида, шунингдек белгиланган мақсадларда ишлатиладиган сув ҳажми қисмида белгиланмоқда, бу солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳар хил мақсадлар учун ишлатиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида юритишни тақозо этади. Ушбу чора-тадбирлар сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкалари 15% га, ушбу ставкаларни саноат корхоналари учун белгиланган ягона солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш мақсадида, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун 30 фоизга индексация қилинмоқда. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресусрларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун ишлатиладиган сув ҳажми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича эса 1 куб метри учун 40 сўм ягона солиқ ставкаси белгиланди.
Қонунда тушум ҳажмидан қатьий назар қуйидагилар ҳисобига ҚҚС тўлайдиган корхоналар доирасини кенгайтириш назарда тутилган: алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шаҳобчалари, шунингдек, бозорлар ва савдо комплекслари. Бу фаолиятни амалга оширишга тенг шароитларни яратиш ва солиқ бўйича ҚҚС тўловчи корхоналардан фойда улушини ушбу солиқни тўламайдиган шахсларга тақсимлаб ўтказиш ҳисобига тушумларни пасайтиришни олдини олишга имкон яратади.
Коронавирус пандемияси шароитида Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони билан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд. сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосида ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ушбу норма Солиқ кодексига киритилди.

Фазлиддин Музаффаров,
Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
21 авг 2019, 12:01    1 776    0
Шу муносабат билан бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив