Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Кўза кундамас, кунида синади

Кўза кундамас, кунида синади

13 янв 2021, 15:16, Admin
0 комментариев    360 Кўрилган

Ҳалол тадбиркорлик деганда нафақат истеъмолчиларга сифатли ва виждонан хизмат кўрсатиш, балки энг аввало тушумларни яширмаслик, солиқ тўловларидан қочмаслик тушунилади. Аммо айрим умумий овқатланиш шохобчаларида айни шу талаб бузилмоқда.

Жиззах – Зарбдор йўлида жойлашган “Olmazor-city” чойхонаcи ҳамиша гавжум. “Ал-марва зиё” МЧЖга қарашли ушбу умумий овқатланиш шохобчаси солиқ идораларининг “қизил йўлаги”га тушиб қолди. Шароф Рашидов тумани ДСИ томонидан мазкур овқатланиш шохобчаси фаолияти бўйича “Таҳлика-таҳлил” дастури асосида сайёр солиқ текшируви ўтказишга асос бўлди.

- Маълумот учун, «Таҳлика-таҳлил дастури инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектларини мезонлар асосида хавфлилик даражасига қараб 3та сегментга ажратади, - дейди вилоят ДСБ Ахборот хизмати ходими Гулчеҳра Урдушева. -  Тўпланган маълумотлар сайёр текширувларни ташкил этиш, яъни профилактика тадбирлари, хронометраж кузатувлари, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текшириш ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларни ташкил этишга асос бўлади.

Ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасида 12 январь ҳолатига харидорга 45000 сўм учун харид чеки берилмагани ҳамда онлайн назорат касса машинаси хотирасига 760 минг сўм кирим қилинмагани аниқланди. Ҳолат юзасидан гувоҳлар иштирокида далолатнома тузилди.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилмоқда. Шунингдек, МЧЖга нисбатан молиявий жарима ҳам қўлланилади.

Ўйлаймизки, бу ҳолат умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган қолган барча тадбиркорлик субъектлари учун ҳам хулоса қилиш учун етарли бўлади.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
21 авг 2019, 09:55    848    0
Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив