4-сектор: Президент Мурожаатномасини ўрганамиз

4-сектор:  Президент Мурожаатномасини ўрганамиз

Бугун Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Жиззах полехника институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда 4-сектор масъуллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашувда 4-сектор раҳбари Камол Эргашев, Тошкент кимё-технологиялар институти ўқитувчиси Акбар Бобоқулов сўзга чиқиб, Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий вазифалар хусусида сўз юритдилар. Мурожаатноманинг бевосита иқтисодиёт, солиқ-молия, банк соҳасига тегишли бандларидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш борасида берилаётган имкониятларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида айтиб ўтилди. Тадбирда Президентнинг Парламентга Мурожаатномасининг асосий бандлари акс этган видеолавҳа йиғилганлар эътиборига хавола этилди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга 4-сектор вакиллари томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати