Солиқчи -тадбиркорга кўмакчи

Солиқчи -тадбиркорга кўмакчи

Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи" тамойили кўра манзилли ишлар олиб борилаяпти. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги жорий йилнинг январь-август ойларида янги очилган 438 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб, уларга ҳисобот такдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушнтириш ишлари олиб борилди. 90 нафар тадбиркорларнинг турли масалалардаги муаммолари жойида ўрганилиб, фаолиятларини олиб боришлари учун амалий ёрдамлар берилди.

Масалан, мазкур тумандан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ШAХЗОД МЕБЕЛ” хусусий корхона 2010 йил 12 апрел куни давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, мебил махсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини юлга куйган. Корхонага ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишда ва мижозлар топишда яқиндан ёрдам берилмоқда.
Бу ерда ҳозирда 5 нафар ёшлар фаолият олиб бораяпти.Корхона маҳсулот турини кўпайтириши билан бирга янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган.