Мирзачўлда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида манзилли ишлар давом этмоқда

Мирзачўлда “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида манзилли ишлар давом этмоқда

 Мирзачўл тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш борасида бир қатор манзилли ишларни амалга оширмоқда.
Мирзачўл туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан янги очилган 141 та тадбиркорлик субъектларининг ҳузурига борган ҳолда, солиқ режимини танлаш, дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни электрон шакллантириш ва юбориш ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар бўйича амалий кўмак кўрсатилди.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бўйича туманда энг кўп ишчи ходимлари бўлган “MIRZACHUL TEKS” масъулияти чекланган жамиятнинг энг ишончли ҳамкорига айланган. Солиқчилар кўмаги билан жамиятнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни электрон шакллантириш ва юборишда яқиндан кўмак бериб келмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур корхонада ҳар хил турдаги матоларга замонавий ускуналари орқали ранглаб қайта ишлов берилиб замонавий импорт ўрнини босувчи джинси шим маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонанинг қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини қайтариш бўйича жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 346,2 миллион сўм корхона ҳисоб рақамига қайтариб берилган бўлиб, бу эса корхонанинг янада ривожланишда муҳим ўрин тутади.

Корхонада замон талаблари асосида иш ташкил қилинган бўлиб, мато маҳсулотини ранглаш қайта ишловлар бериш, ушбу рангланган қайта ишлов берилган матолардан бозоргир джинси шим маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида бу ерда ип калава маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади. Бу эса ўз навбатида тумандаги хотин қизларни иш ўрни билан таъминлайди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати