> Солиқ хабарлари > Тадбиркорларга кўмаклашиш йўлида

Тадбиркорларга кўмаклашиш йўлида


9-01-2020, 18:50. : Admin

Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни бюрократик тўсиқларсиз фаолият юритишларини таъминлаш энг долзарб вазифаларидан биридир. Қайд этиб ўтиш керакки, солиқ органлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори асосида фаолиятни олиб борар экан, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаш бош мақсад ҳисобланади.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори имзоланган. Унга кўра ҳар бир солиқ идорасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тузилмалари ташкил этилган.

Мазкур тузилманинг асосий вазифалари солиқ ҳақидаги қонунларни қўллашнинг низоли масалалари бўйича хулосалар чиқариш, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши аниқланган ҳолларда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келган низоларни кўриб чиқиш, солиқ низоларини кўриб чиқиш давомида солиқ ҳақидаги қонунларда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш ҳисобланади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бугунги кунда Сирдарё вилояти 10 мингдан ортиқ юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, у ёки бу масалада низоли вазиятлар юзага келиши мумкин албатта. Ўтган 2019 йил давомида вилоятда солиқ низоларини судгача ҳал этилиши йўналишида солиқ тўловчилар ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Натижада, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраган солиқ органларининг камерал назорат талабномаси, назорат тадбирлари ва бошқа масалалари юзасидан 20 та низоли ҳолатлар судгача ҳал этилиши таъминланди.Бу билан солиқ тўловчиларга зарур тушунтиришлар ва тавсиялар берилиб, уларнинг қимматли вақти ва маблағлари тежаб қолинишига эришилди.

Шунинг билан бирга, вилоят давлат солиқ бошқармасига ўтган йилда юридик шахслар томонидан турли муаммоли ҳолатлар юзасидан 75 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларбевосита Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тузилмалари аралашуви билан кўриб чиқилган ва аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилиши таъминланган.

 

Элёр Эшаматов

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Солиқ низоларини судгача ҳал этиш шўъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0