Жиззахлик ёш тадбиркор 60 миллион сўмдан зиёд хайрия ёрдамини кўрсатди

Жиззахлик ёш тадбиркор 60 миллион сўмдан зиёд хайрия ёрдамини кўрсатди

Шароф Рашидов туманидаги “Jizzax taraqqiyot saxovat” МЧЖ  раҳбари Акмал Турдибоев “Саховат ва кўмак” ҳаракатида фаол иштирок этаётган ёш тадбиркорлардан. У шу пайтга қадар 70 та оилага 7 млн. сўмдан зиёд озиқ овқат маҳсулотларини тарқатган бўлса, “Куёвбоши” маҳалласидаги эҳтиёжманд 4 оиланинг уй-жойини таъмирлашга 60 миллион сўмдан зиёд ҳомийлик ёрдамини кўрсатди.

Масъулияти чекланган жамият боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, Бахмал туманида ёнғоқ ва олма кўчатлари етиштиради. Барқарор иш ўринлари яратилган, интизомли солиқ тўловчи ҳисобланган ушбу субъект 2019 йилда “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармасининг 500 млн. сўмлик кредити эвазига ташкил этилган.  30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Jizzax taraqqiyot saxovat” МЧЖ раҳбари Акмал Турдибоевга вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.