Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур

Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб- қувватлаш бўйича навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда жорий йил 20 июлдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жиззахлик тадбиркорлар муайян солиқ имтиёзларига эга бўлишди. Жумладан, 2020 йил 1 июндан йил якунигача бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилди.

Натижада ушбу тоифага мансуб 2222 та тадбиркорлик субъекти юқорида белгиланган муддатга 12 570.9 млн. сўмлик солиқ тўловидан озод этилди. Ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизга туширилиши натижасида микрофирма ва кичик корхоналар ихтиёрида 44 144.3 млн. сўм маблағ қолдирилди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати