Sangzor.uz / Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди

Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида Ўзбек тили байрами куни тадбирлари давом этмоқда.                                                                          

Ўзбек тилига ҳурматни кучайтириш ва китобхонлик маданияти шаклланишига ҳисса қўшиш йўлида яна бир хайрли ташаббус амалга ошди. Бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бекзод Ташпулатов Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактабнинг рус тилида ўқитиладиган синфларига ўзбек миллий адабиётининг нодир намуналарини совға қилди.

Ўзбек тилининг нуфузини ошириш ва тил маданиятини эгаллашда бадиий адабиётларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли вилоят Давлат солиқ бошқармасининг бу ташаббуси мактаб маъмурияти томонидан мамнунлик билан кутиб олинди.

- Давлат ташкилотларининг халқ таълимига яқинлашуви, ёш авлодни китоб ўқишга қизиқтириш йўлидаги бу каби саъй-ҳаракатларининг янада оммалашишини истардик, - дейди ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Акбар Убайдуллаев.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
22-10-2020, 17:12
Ортга қайтмоқ