4-сектор ва туман ҳокимлиги кўмагида 46 нафар фуқаро расман уйли бўлди

4-сектор ва туман ҳокимлиги кўмагида 46 нафар фуқаро расман уйли бўлди

Фориш тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ёрқин Жонодилов Хонбанди МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролардан тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижросига масъул ташкилотлар томонидан ечим топилиши белгиланди.

Тадбирда маҳалла ҳудудида яшовчи 46 нафар фуқарога уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этилди. Гап шундаки, маҳалла ҳудудида қурилган, “Олмалиқ” кон-металлургия комбинати АЖга тегишли бўлган кўп қаватли уй аллақачон  жамият балансидан чиқарилган бўлса-да, уйга расман эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди.

Туман 4-сектори ташаббуси билан туман ҳокимлиги кўмагида  мазкур кўп қаватли уйда яшаб келаётган оилаларнинг  мулк ҳуқуқи таъминланди. Энди улар расман уйли бўлишди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати