Жиззахда қанча ер ва мол-мулк солиғи тўланди?

Жиззахда қанча ер ва мол-мулк солиғи тўланди?

Маълумки, Солиқ кодексининг 423-моддасига биноан, ер ва мол-мулк солиқларини йилда икки маротаба – 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларда тўлаш белгиланган. Жорий йил 15 октябрь ҳолатига Жиззах вилоятида 62.3 млрд. сўм солиқлар бюджетга ундирилди. Бу жами ҳисобланган  86,2 млрд. сўм маҳаллий солиқларнинг 72,3 фоизи демакдир.

Мазкур соҳада алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган йўналиш бу фуқароларга тегишли нотурар кўчмас мулк объектларининг ҳисобга олиниши, солиқларнинг ҳисобланиши ва ундирилишидир. Бугунги кунда вилоят бўйича жами 10,6 мингта нотурар кўчмас мулк объекти ҳисобга олинган бўлиб, жорий йил учун 6,8 млрд. сўм ҳисобланган ер ва мулк солиларининг 87,6 фоизи маҳаллий бюджетга ундирилиши таъминланди.

Афсуски, йиллар давомида тўланмай келинаётган солиқ қарздорликлари ҳам катта маблағни ташкил этмоқда. Жумладан, 23,1 млрд. сўмлик ер ва мулк солиғи қарздорлиги ўтган йиллардан буён тўламай келинмоқда. Солиқ мажбуриятларини вақтида бажармаган жисмоний шахслар бу билан ўзлари яшаб турган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига зарар етказмоқдалар.

Давлат солиқ хизмати идоралари томонидан жисмоний шахсларга тегишли 5.6 мингта нотурар объектларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларидан мавжуд қарздорликни ундириш бўйича солиқ органлари ваколати доирасида тегишли идоралар билан ҳамкорликда ундириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, турар-жой объектларига ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларидан 39,8 млрд. сўмлик қарздорликни ундириш бўйича жойларда тарғибот ишлари маҳаллий ҳокимлик ҳамда МФЙ идоралари ҳамкорлигида ташкил этилади.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати