Харид учун берилмаган чек қимматга тушди

Харид учун берилмаган чек қимматга тушди

Иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартиришга имкон берадиган ахборот-коммуникация технологиялардан оқилона фойдаланиш, солиқ солинадиган қўшимча базани аниқлаш солиқ идораларининг асосий вазифаларидан бири. Тадбиркорлардан  фақатгина ўз бизнесини қонуний олиб бориш ва белгиланган  талабларга амал қилиш талаб этилади.

Давлат солиқ идоралари ҳамда ижтимоий фаол фуқаролар ўртасида яширин иқтисодиётга қарши курашда “Soliq-Hamkor” тизими яқин кўмакчи бўлмоқда. Жиззах вилоятида жорий йилнинг 14 декабрь ҳолатига, “Soliq-Hamkor” тизими орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида 50 та мурожаат келиб тушган. Биргина Шароф Рашидов тумани давлат солиқ инспекциясига 6 та  мурожаат йўлланиб, деярли барчаси тадбиркорлар томонидан савдо қоидаларига амал қилмаслик, харид учун чек бермаслик ҳолатлари ҳақидадир. 

Яқинда шу тумандаги Тошкентлик маҳалласида жойлашган “AYDARKO`L SAHOVATI” МЧЖда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида сайёр солиқ текшируви ўтказилди.  Назорат тадбирида мазкур умумий овқатланиш шохобчасида  жамият сотувчиси харидорга харид қилинган балиқ маҳсулоти учун 39 минг сўмга харид чеки бермагани ва савдодан тушган 198 минг нақд пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига кирим қилмагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Агар Сиз тўлов учун чек берилмаслик ёки назорат-касса машиналаридан фойдаланиш талаблари бузилиши ҳолатларига дуч келсангиз, қуйидаги манбалар орқали Давлат солиқ хизматига мурожаат қилинг:

– Soliq мобил иловасининг “Soliq-hamkor” бўлими;

– Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали - my.soliq.uz

– телеграм бот - @soliq_hamkor_bot орқали

  • Вилоят ДСБ - Ишонч телефони – 222 07 00

Қонунчиликда белгиланган муддатларда тўловларнинг онлайн тизимидан фойдаланишга ўтмаслик ёки фойдаланиш талабларини бузиш 5 млн. сўмдан 20 млн. сўмгача жаримага сабаб бўлади. (Солиқ Кодекси. 221-модда)

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати