DataLife Engine > Солиқ хабарлари > Ютуқли чек ўйинлари – тарғибот реалликка айланди

Ютуқли чек ўйинлари – тарғибот реалликка айланди

Бугун Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги илк тиражида омадли чек соҳиби бўлган юртдошларимизга ютуқлар тантанали топширилди.

Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Севара Исоқова 110 минг сўмлик харид чекини “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш эвазига кондиционер соҳиби бўлди. Жиззах шаҳрида яшовчи яна бир юртдошимиз Аҳрор Икромов 24 минг сўмлик харид чеки эвазига уяли алоқа телефонига эга бўлди. Улар Давлат солиқ қўмитасининг мазкур лойиҳасида ютуқ соҳиби бўлган илк жиззахлик юртдошларимиздир.

-   Ҳаётда биринчи марта менга лотореядан ютуқ чиқди, - дейди Аҳрор Икромов. – Аммо бу шунчаки лоторея эмас, балки савдо маданиятини, истеъмолчилик ҳуқуқларини оширувчи лойиҳа экан. Агар ҳар бир харидор харид чекини талаб қилса, нақд пул тушумларини кирим қилиш ҳолатларининг ошиши ҳақида аниқ тушунчага эга бўлдим. 20 та чекни рўйхатдан ўтказган эдим. Демак, қанча кўп ҳуқуқингизни талаб қилсангиз, ютуқли чек ўйинларида ютуқ чиқиш имкони шунча кўпаяр экан.

Ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги тиражи учун чекларни рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, чекларни Soliq ёки Payme мобил иловалари орқали сканер қилинг. Ёки харид чекининг 12 хонали рақамини 1077 рақамига СМС тарзида жўнатинг.

Ҳар бир тиражда жами 25 та соврин, жумладан, битта “Spark”  автомобили ўйналмоқда. Харид чекин талаб қилинг ва фаол истеъмолчи сифатида совринни қўлга киритинг!

Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0



Вернуться назад