Жиззахда солиқ тўловчиларга неча сўмлик хизмат кўрсатилган?

Жиззахда солиқ тўловчиларга неча сўмлик хизмат кўрсатилган?

2020 йил давомида “Солиқ-сервис” ДУК Жиззах вилоят маркази томонидан неча турдаги ва қанча сўмлик хизматлар кўрсатилгани маълум қилинди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳар ДСИларида “ Солиқ-сервис “ бўлимлари солиқ идораларининг кириш қисмига жойлаштирилган бўлиб, фуқароларга қулай шароитлар яратилган.

Ўтган йил мобайнида солиқ тўловчилар учун 30 марта семинар-тренинглар ташкил қилиниб, электрон солиқ хизматларидан мустақил фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил қилишга эътибор қаратилган.

2020 йилда “Солиқ-сервис” ДУК Жиззах вилоят маркази томонидан солиқ тўловчиларга кўрсатилган хизматлар ҳажми

Техник ёрдам йўналишида

Интерактив хизматлардан фойдаланишга кўмаклашиш йўналишида

Электрон солик ҳисоботларни юбориш йўналишида

 

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма мурожатларига тушунтиришлар, оғзаки маслаҳатлар (4365 марта) берилди.  Солиқ тўловчиларга жами 5 43022,2 минг сўмлик    хизматлар  кўрсатилган.

Таъкидлаш жоизки, my.soliq.uz портали ва “Soliq” мобил иловаси орқали ҳам солиқ мажбуриятларини мустақил бажаришингиз мумкин. Бу эса солиқ идорасига келиб вақт кетказиш, ортиқча харажат қилишнинг олдини олади.

 

Исмоил Мамасолиев,

“Солиқ-сервис”ДУК Жиззах вилояти маркази раҳбари.