» » Ўзбекистонга қайтиб қолишим мумкин...

Ўзбекистонга қайтиб қолишим мумкин...

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сербиялик мутахассис Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлиб қолган. Афсуски, терма жамоамизни Олимпиадага олиб чиқиш унга ҳам насиб қилмаган. Аммо мутахассис ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Куни кеча sports.uz мухбири Друлович билан алоқа ўрнатди ва бир қатор қизиқарли мавзулар бўйича суҳбатлашди.

- Ўзбекистондан кетганингиздан бери бирор-бир жамоада ишлаётганингизни эшитмадик...
- Сиз ҳақсиз. Мен ўтган бир йил вақт давомида ҳеч қаерда ишламадим. Лекин кейинги мавсумда ишга қайтишга умид қиламан. Айни пайтда эса ўзимни фақат оиламга бағишлаганман. Шу билан бирга футбол оламида юз берган барча ходисаларни кузатиб бораётганимни қўшимча қилмоқчиман.

- Сир бўлмаса, қайси клуб ёки терма жамоалардан аниқ таклифлар бўлди?
- Ҳа, менда баъзи-бир таклифлар бор эди. Бироқ коронавирус билан боғлиқ муаммо туфайли уйда қолишни афзал кўрдим. Европада эса бу борадаги муаммо жуда оғир эди.

- Дарвоқе, яқинда Эктор Купер билан бирга тушган расмингизни кўриб қолдим. У билан яна учрашдингизми ёки бу эски суратми?
- Бу эски суратлардан бири. У менинг дўстим. Тўғриси, Купер билан ҳамкорлик қилганимдан жуда ҳам ғурурланаман, фахрланаман.

- Терма жамоаларимизни кузатиб турибсизми? Миллий ва олимпия термаларимизни кимлар бошқараётганини биласизми?
- Албатта, мен биламан. Боя барча нарсани кузатиб боришимни сизга айтиб ўтдим. Миллий терма жамоада Вадим Абрамов бош мураббий, олимпия термасида эса дўстим Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қиляпти. Шубҳасиз, уларга ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдириб қоламан.

- Агар ўзбек клубларидан аниқ таклиф бўлса, бунга қандай қарайсиз? Қайтишга тайёрмисиз?
- Биринчи ўринда Ўзбекистонда ажойиб дамларга эга бўлганимни айтиб ўтишни истаган бўлардим. Лекин шу пайтгача ўзбек клубларидан ҳеч қандай расмий таклиф олганим йўқ. Аммо шуни унутмаслик лозимки, ҳеч қачон билмайсизки, балки кунларнинг бирида мен яна Ўзбекистонга қайтиб қолишим мумкин.

- Биламизки, Португалияда дўстларингиз кўп, фаолиятингизни катта қисмини у ерда ўтказгансиз. Охирги марта Португалияга қачон бордингиз?
- Португалияга жуда-жуда боғланганман. Бу ажойиб мамлакат. У ерда охирги марта уч йил аввал бўлгандим. Лекин яна тез орада у ерга боришни хоҳлайман ва умид қиламанки, буни амалга ошираман.

- Олдинги интервьюингизда Жозе Моуриньо билан ҳам бирга ишлаганингиз ҳақида айтганингиз ёдимда. У билан сўнгги марта қачон гаплашдингиз?
- Ундан анчадан бери ҳеч нима эшитганим йўқ. Аммо Моуриньо менинг яхши дўстларимдан бири. Ўйлашимча, у “Тоттенхэм” билан барибир ижобий натижаларга эриша олади.

- Ўзбек футболидаги инсонлардан кимлар билан яқин алоқани сақлаб қолгансиз?
- Олимпия терма жамоасидаги баъзи футболчилар билан гаплашиб тураман. Улар ажойиб йигитлар. Таркибдаги айрим ўйинчилар билан яна бирга ишлашдан хурсанд бўлардим.

- Агар бирор жамоада иш бошласангиз қайси ўзбек футболчиларини таклиф қилган бўлардингиз?
- Ўзбек футболчиларини ёқтираман, улар жуда иқтидорли. Келажакда уларнинг айримлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўламан, деб умид қиламан.

- Фаолиятингиз давомида келишилган ўйинларга ҳам дуч келганмисиз?
- Ҳеч қачон! Мен жиддий инсонман ва профессионалман. Мен ишим учун миннатдорчилик билдиришларини хоҳлайман.

- Остон Ўрунов “Спартак”дан “Уфа”га қайтди. Сизнингча, у нега “Спартак”да ўйнаб кета олмади?
- Остон ҳали ёш футболчи. Унга “Уфа”га қайтганидан кейин яхшироқ бўлади. Чунки у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. “Спартак”да рақобат жуда кучли эди. Ўрунов индивидуал тарафдан яхши футболчи. У Россия чемпионатидаги ўйинлари билан янада кучлироқ тарзда жамоавий футболчига айлана олиши мумкин. Агар у бунинг устида жиддий ишласа, келажакда буюк фаолиятга эга бўлади.

- Шунингдек, Шомуродовни ҳам кузатяпсизми? У қаергача бора олади, деб ўйлайсиз?
- Элдор Шомуродов ҳам ҳалигача ёш. У ўзининг сифатларини Россияда кўрсата олди. Буни Италияда ҳам такрорлай олишига умид қиламан. Шомуродов ажойиб ҳужумчи.

- Биламизки, сизда жаҳон футболида таниқли бўлган мутахассислар билан яхши алоқалар бор. Сир бўлмаса, қайсидир мураббий сиздан Ўзбекистондаги фаолиятингиз билан қизиқдими?
- Бир неча кун олдин Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш билан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гаплашдим. Улар Сербия терма жамоаси билан ўйин учун келишганди. Шунингдек, Португалия футбол федерацияси президенти билан ҳам суҳбатда бўлдим. Барчаси мендан у ерда қандай пайдо бўлганимни сўрашди. Бунга жавобан уларга Ўзбекистондан ижобий таассуротда эканлигимни ва у ерда ўзимни худди уйдагидек ҳис қилганимни айтиб ўтдим.

- Дўстингиз Луиш Фигу билан ҳам гаплашиб турибсизми?
- Луиш Фигу ҳам ўша ерда эди, футбол федерациясининг директори Жоао Пинто ҳам. Биз бир-биримизни меҳмонхонада учратиб қолдик. Ўша ерда кўришиб, гаплашдик. Ўйлашимча, пандемия шароити енгиллашганда янада кўпроқ кўришишга шароит бўлади. Ҳалигача биз ўзига хос ҳолатлар ичида яшаяпмиз деб айтишим мумкин.

- Суҳбат учун ташаккур.
- Сизга энг яхши тилакларимни билдираман.

Шуҳратбек Жўраев
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР