» » Мадримов – Каломбо: Нокаут қироллари тўқнашуви!

Мадримов – Каломбо: Нокаут қироллари тўқнашуви!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо” аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечаси дастуридан жой олган жангларда панчер боксчиларнинг жанги кўпчилик мухлису мутахассислар эътиборида турибди. Айна шундай жанглардан бирида енгилмас икки нокаутчи – Исроил Мадримов ва Эммани Каломбо ўзаро тўқнаш келади.

Исроил Мадримов энг кўп мухлисга эга бўлган боксчиларимиздан ҳисобланади. Ҳаваскор боксда унинг ютуқлари қитъа миқёсида чегараланиб қолди. Қитъа чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган хивалик йигит жаҳон чемпионатларида адолатсизлик қурбони бўлиб, мақсадига етиша олмади.

Шунга қарамай, Исроил жаҳон ва олимпия чемпиони Арлен Лопесни икки марта енгган кам сонли боксчилардан бири ҳисобланади.

2018 йилда профессионал рингга қадам қўйган Исроил асосан катта тажрибага эга кучли рақибларни енгиб, рейтингда тез кўтарилди. У олтита жангдан бештасини муддатидан олдин тугатди.

Исроил Мадримов еттинчи жангини енгилмас боксчи конголик Эммани Каломбога қарши ўтказади. Африкалик нокаутчи 14 та тўқнашувнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин енгган. Унинг устун томони ўта кучли зарбада.

Каломбо фаолияти давомида WBF Intercontinental ва WBO Africa чемпионлик камарларига эга чиққан. Шу ўринда, конголик боксчи барча жангларини ўз қитъасида ўтказганини таъкидлаш жоиз. У биринчи марта Африкадан ташқаридаги бокс кечасида қатнашади.

Исроил маҳорат ва тажриба бобида Африка чемпионидан устун кўринмоқда. Аслида ҳамюртимиз ўз вазнида жаҳон чемпионлик камарларини эгаллаб турган қудратли боксчиларга қарши жанг қилишга ҳам тайёр эканини бири неча бор таъкидлаганди.

Ҳаваскорлар боксида кучли зарбаси билан ажралиб турадиган Санжар Турсунов Осиё вице-чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. Профессионал рингда тажрибали рақибларга қарши иккита жанг ўтказиб, зафар қучган. Дастлаб, 2018 йилда АҚШдаги турнирда мексикалик Мигель Кубосни нокаут қилган боксчимиз, жорий йилнинг февралида Москвада беларуслик Юрий Биховцевни очколар ҳисобида енгди.

Учинчи жангини ўтказадиган Санжар Турсунов Украина вакили Иван Юхта билан беллашади. Дастлабки икки тўқнашувда ундан жиддий рақибларни мағлуб этган ҳамюртимиз учун бу галги учрашув навбатдаги ғалабани тақдим этиши кутилмоқда. Чунки украиналик чарм қўлқоп устаси ҳаваскор боксда ҳам катта тажриба тўплаган бўлса-да, эътиборга молик натижаларни қайд эта олмаган.

Юхта профессионал рингда учта жангда ғалаба қозониб, икки бор нокаут қайд этган. Битта жангда мағлубиятини тан олган бўлса, яна бир бор дурангга эришган.

Санжар Турсунов ва Иван Юхта жанги олти раунддан иборат бўлади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР