» » Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди (Видео)

Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди (Видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, Аюбхон Нўъмонов Тўхтасиновнинг голига муносиб жавоб бўла оладиган супер голни уриб, жиззахликларни иккинчи бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда бош ҳакам ВАР орқали меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан гол уриб, биринчи бўлимнинг тенг ҳисобда якунланишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа қанчалик ҳаракат қилмасин, дарвозалар даҳлсиз қолди.

Ушбу ўйиндан сўнг, Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва 2-ўринда қолди. "Қалдирғочлар" эса 8 очко билан онлайн жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

"Бунёдкор" – "Сўғдиёна" - 2:2
Голлар:
 Норхонов 17, Тўхтасинов 42, Номанов 44, Ғиёсов 45+5.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 8.Санжар Рашидов (9.Фаррух Икромов 66), 10.Хуршид Ғиёсов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов (22.Шаҳбоз Эркинов 82), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (11.Расул Йўлдошев, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (8.Жамшид Болтабоев 51), 7.Арсланмират Аманов 77.Саҳоб Рашидов 51), 10.Шоҳруз Норхонов (17.Шаҳбоз Жўрабеков 88), 11.Жасур Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 2.Сардор Қулматов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов.
Огоҳлантиришлар: Бегимқулов 49, Норхонов 62, Орипов 74, Эргашев 90+5.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР