» » Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Осиё чемпионлар лигаси яқинлашгани сайин коментларда "Гуруҳдан нечта жамоа чиқади?" деган савол кўп бериляпти. Шу боис мазкур саволга жавоб бериб кетамиз. Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан Осиё чемпионлар лигасида клублар сони оширилди. Шу пайтгача гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40та жамоа иштирок этмоқда.

Бу дегани 40та клуб 4тадан 10та гуруҳга бўлиб чиқилди. Шундай қилиб Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ юзага келди. ОЧЛ янги регламентига мувофиқ гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, ҳар икки минтақадан 3тадан энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиблари чиқади.

Яъни, Ғарб минтақасидан 5та биринчи ўрин эгаси ва энг яхши 3та иккинчи ўринни олган жамоа, Шарқ минтақасидан ҳам 5та гуруҳ пешқадами ва 3та энг яхши иккинчи ўрин эгаси - жами 16та жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Олдинги 32талик тизимда гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари нимчорак финалга йўл оларди. Энди бўлса 5та гуруҳдан 3та иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа чиқяпти. Бу эса кураш янада кескин кечишини англатади.

Эндиликда "Пахтакор" ва АГМК фақат ўз гуруҳидаги ўйинлар билан овора бўлиб қолмайди, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боради.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР