Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати

Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати

Июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Aрабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Aрабистони терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Бош мураббий Вадим Aбрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Дастлаб режа қилинган футболчилардан жароҳати сабаб Остон Урунов, Жасурбек Яхшибоев йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлишди.

Легионерлар ўз биринчиликларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади. Йиғинлар натижасига кўра Саудия Aрабистонига борадиган якуний рўйхат тақдим этилади.