Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш

Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш

Июнда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаши доирасида марказлашган турнирга тайёргарлик давом этмоқда.
Клублар миқиёсида бўлиб ўтаётган учрашувлар натижасига кўра мураббийлар штаби кенгайтирилган рўйхатга ўзгартиришлар киритишяпти.
Аввал чақирув олган Лутфулла Тўраев ҳамда Мурод Холмуҳамедов йиғинда иштирок этмайдиган бўлди.
Ҳозирда "Насаф" клуби сафида ОФК кубогида муваффақиятли ўйнаётган Ҳусниддин Алиқулов эса терма жамоага чақирилди. У клуби билан сафардан қайтгач йиғинга қўшилади.
Миллий жамоага номзодлар бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида COVID-19 учун тест топширади. Шундан сўнг уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилади.
21 май куни жамоа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олади. Бўлажак сафар олдидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш мақсадида машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилиши режалаштирилган.


Манба: ЎФА матбуот хизмати