» » Биродар Абдураимов Вадим Абрамовга қандай эътироз билдирди

Биродар Абдураимов Вадим Абрамовга қандай эътироз билдирди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг расмий ўйинларини соғингандик. Ниҳоят, бош жамоамиз муҳим беллашувлар остонасида турибди.

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида вакилларимиз Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ташкил этиладиган гуруҳ босқичи ўйинларида қатнашади. Рақибларимизни яхши биласиз: 7 июнь куни Сингапур, 11 июнда Яман ва 15-куни Саудия Арабистонига қарши учрашувлар кутмоқда.

Ҳамма яхши тушуниб турибдики, Ўзбекистон учун асосий рақиб Саудия! Айнан мезбонларга қарши ўйин ҳаммасини ҳал қилади. Футболимизнинг тирик афсонаси – Биродар Абдураимов миллий терма жамоамизнинг муҳим учрашувлари олдидан Sports.uzга мулоҳазаларини билдирди.

Бўлажак учрашувлар ҳақида
- Бўлажак учрашувларни ҳамма кутяпти. Сингапур ва Яманни бемалол ютамиз. Бу жамоалар устидан ғалаба қозонишга мажбурмиз. Агар юта олмасак бизга буни нима кераги бор, шунча мураббий ва бошқаларни йиғишни. Лекин Саудия Арабистони билан ўйин қийин бўлади, тан олишимиз керак. Нега деганда, улар ўз майдонида ўйнайди. Тўғри, стадионда мухлислар бўлмаса ҳам барибир улар мезбон ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам биз терма жамоамиздан яхши ўйин кутамиз. Таиландни 4:1 ҳисобида ютгани бу ўртоқлик учрашуви холос. Биз учун расмий ўйинлардаги натижалар жуда муҳим. Саудиядаги учрашувларда нималарга қодирлигимиз кўринади.

Вадим Абрамовга қанчалик ишонади?
- Менинг унга ишонишим қийин. Майли, биз ўз фикрларимизни билдираётганимизда хато қилайлик, аммо улар хато қилишмасин. Мисол учун Фарруҳ Сайфиев Жалолиддин Машарипов билан уч йилдан бери битта қанотда яхши тандем сифатида тўп суришяпти. Терма жамоа мураббийи эса Сайфиевни олмасдан, бошқаларни жалб қилди. Ахир уч йилдан бери Машарипов билан Сайфиевнинг тандеми яхши чиқаётганини кўряпмиз-ку. Қолаверса, бош жамоамиз 3-4 ойдан бир ўйнайди, унда ҳам ўртоқлик учрашувлари. Айтмоқчиманки, Абрамов қандай қилиб футболчилар билан тил топишаркин? Лекин жамоамиз чакки эмас.

Энг асосийси, мураббий ўйинчиларни жой-жойига қўйишни билиши керак. Қўл остидаги футболчиларидан тўғри фойдаланиши муҳим. Гапнинг очиғи, Сайфиевни таркибдан чиқариб юборганидан хафа бўлдим. Нима у ёш болами ёки ўйнашни билмайдими? Ахир у ўтган йиллар давомида терма жамоамизда етакчи ўйинчилардан бири бўлиб келяпти-ку, тўғрими? Машариповни эса жамоа юраги деса бўлади ва у Фарруҳ билан яхши чиқишади. Олдимизда турган ўта масъулиятли беллашувларда ёшлардан кўра, тажрибали футболчиларга кўпроқ ишониш керак. Терма жамоага чақириладиган футболчилар борасида фикрим бошқача. Ҳаммасини ўйин кўрсатади.

Саудиядаги иссиқ ҳавонинг қанчалик таъсири бор?
- Албатта, иссиқ об-ҳавонинг фақат бизга эмас, уларга ҳам таъсири бўлади. Агар биз ўзимизда тўп сурсак, кечки 7 ларда ўйнардик. Саудияда эса учрашувлар янада кечроқ бўлади. Бу қайтанга биз учун ҳам жуда қулай. Фақат футбол ўйнаш керак, тамом. Йигитлар бир-бирига ёрдам бериши ва майдонга аҳил бўлиб чиқишлари лозим.

Терма жамоамиз кейинги босқичга чиқа оладими?
- Мен терма жамоамизга ишонаман. Аммо тактик хатолар бўлмаса?! Боя айтганимдек, Сайфиевни термага олмади. Таркибдан тўғри фойдаланишни ўрнига, биз ҳозирдан қўлдан чиқариб қўйяпмиз. Майли, бошқа футболчилар ҳам ўйнашсин. Лекин жалб қилинмаганлар ишонарли ва жамоанинг юзи-ку. Мураббий эса ўзидан-ўзи уларни таркибдан чиқариб юборди. Аввалги ўйинларимизни кўрсангиз, Абрамов шундай қиладики, Одил Аҳмедовни энг охирги чизиққа қўйиб қўяди. Мураббийни хаёлига уни ҳимояга қўйиб қўйиш фикри қаердан келиб қоларкин? Жуда ҳайронман. Одил Аҳмедов ўртада жамоа ўйинини бошқарадиган футболчи бўлса, уни орқага қўйишни нима кераги бор? Мана шундай томонларидан норозилигимни билдирмоқчиман. Лекин жамоага ишонамиз.

Шуҳратбек Жўраев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
17:12
Жиззахда “Арбитраж гуруҳи” аъзолари зиммасидаги вазифалар тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР