ЎФА 19 июнь куни навбатдан ташқари конгресс ўтказади. Барча клубларга хат юборилган

ЎФА 19 июнь куни навбатдан ташқари конгресс ўтказади. Барча клубларга хат юборилган

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 июнь, шанба куни Тошкентда навбатдан ташқари конгресс ўтказади.

Tribuna.uz манбасининг хабар беришича, ЎФА бош котиби Аваз Максумов номидан Суперлига ва Про лига клубларига хат юборилиб, 19 июнь куни клуб раҳбарлари Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси мажлислари залида ўтадиган навбатдан ташқари конгрессга чақирилган. Йиғилишда миллий жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги муваффақиятсизлиги масаласи ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Вадим Абрамовнинг тез орада Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.