МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди


Душанбеда 20 ёшгача бўлган аёллар ўсмирлар терма жамоалари ўртасида Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати яунланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонди.

11-17 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистоннинг аёллар ўсмирлар жамоалари иштирок этишди. Мусобақалар бир турда давра тизимида ўтказилди.

CAFA-2021 чемпионати натижаларига кўра, бирданига иккита жамоа - Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари бир хил миқдордаги очко тўпладилар — ҳар бири 10 тадан, деб ёзади "Ховар". Аммо ўзбек футболчилари урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги энг яхши фарқ туфайли якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллаб, мусобақа ғолибига айланишди.

CAFA-2021 чемпионатининг бронза медаллари тўртта ўйинда 6 очко жамғарган Қирғизистон терма жамоасига насиб этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртта ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди ва Эрон термаси билан дуранг ўйнади. Умуман олганда ўзбекистонлик футболчилар 23та гол уришди ва 4та гол ўтказиб юборишди.

CAFA-2021 чемпионатининг энг яхши тўпурари 7 гол урган ўзбекистонлик Жасмина Абдуғаниева бўлди.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг