Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди


Тошкент шаҳрида жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейд тадбирлари бошланди, дея хабар бермоқда ЙХҲББ.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари масъул идоралар ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жаримани 60 кун давомида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига (транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби) кўра, бу каби қоидабузарликка йўл қўйилганда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар жарима майдончасига жойланиши мумкин.

Транспорт воситалари оқимида жарима тўлаши шарт бўлган ҳайдовчиларни аниқлаш AutoCon-SC мобил комплекси ёрдамида амалга оширилади. Махсус тадбирнинг биринчи кунида пойтахтга киришдаги йўл-патруль хизмати постларининг ўзидаёқ жаримани ўз вақтида тўламаган 16 киши аниқланган.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг