Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар (Фото, видео)


Шахмат тарихидан маълумки, бу ўйин Ҳиндистонда бир ярим минг йил аввал пайдо бўлган ва инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида дунё бўйлаб кенг тарқалган.

Бугунги кунда давлат ташкилотларида ҳам ушбу спорт туридан мусобақалар ташкил этилмоқда. Жумладан, ДХА Жиззах вилоят бошқармасида вилоят шаҳмат федерацияси билан ҳамкорликда бугун ташкил этилган мусобақасида туман (шаҳар) ДХМлари ходимлари ўзаро дона суришди.

2 та гурухдан энг юқори балл тўплаган 6 нафар иштирокчи финалда иштирок этди.

1-ўрин. Фаёз Равшанов – Ш.Рашидов туман ДХМ мутахассиси

2-ўрин. Бақахон Хасанхонов – Жиззах шаҳар ДХМ мутахассиси

3-ўрин. Тўрабек Холбўтаев – Зомин туман ДХМ мутахассиси

Ғолибларга бошқарма бошлиғи Бобур Умурзаков томонидан фахрий ёрлиқ, кубок, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Шахмат бўйича ташкил этилган мазкур мусобақа ходимлар ўртасида ўзаро рақобат муҳитини яратган бўлса ҳам, очиғини айтиш керак, энг муносибларгина финалгача етиб келди, - дейди бошқарма масъул ходими Элёр Урдушев. – Келгуси ойда спортнинг стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этишни режалаштирганмиз.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг