Жалолиддин Машарипов Мальдив оролларида...

Жалолиддин Машарипов Мальдив оролларида...

Ғарбий Осиёнинг бир қатор мамлакатларида миллий биринчиликлар якунланган. Шу туфайли ўтган мавсумни "Шабаб ал Аҳли" (БАА)да ўтказган "Ан Насср" (Саудия Арабистони) футболчиси Жалолиддин Машарипов ёзги таътилдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳамюртимиз айни пайтда Мальдив оролларида ҳордиқ чиқаряпти. У ўзининг инстаграмдаги саҳифасида қуйидаги суратни эълон қилди:

Маълумот учун, "Шабаб ал Аҳли" хоразмлик вингерни 30 июнга қадар ижарага олган эди. Ижара шартномаси узайтирилмаса, Жалолиддин келаси ҳафта "Ан Насср" сафига қайтади.