ФИФА янги инқилобий қоидаларни синовдан ўтказади

ФИФА янги инқилобий қоидаларни синовдан ўтказади

ФИФА Нидерландияда ташкил этиладиган "Future of Football Cup" ёшлар мусобақасида янги қоидаларни синовдан ўтказади. Хусусан, қуйидаги қоидалар синаб кўрилади:

— тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш;

— жарима зарбасини дриблинг ёрдамида амалга ошириш;

— чекланмаган ўйинчи алмаштиришлар;

— сариқ карточка олган футболчини беш дақиқага майдондан четлатиш;

— соф 30 дақиқадан иборат иккита бўлим (ўйиндаги тўхталишлар пайтида вақт тўхтатиб қўйилади).   

Ушбу синов мусобақасидан кейин ФИФА янги қоидаларни расмий учрашувларга тадбиқ этиш бўйича қарор қабул қилади.