Токио—2020. Амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов Олимпиадани эрта тарк этди

Токио—2020. Амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов Олимпиадани эрта тарк этди

Бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов 28 июль куни Токио—2020 Олимпиадаси 1/8 финалида қатнашди.

1/8 финалда унга ирландиялик Кёрт Уокер рақиб бўлди. Ўзбекистонлик боксчи 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Биринчи раундда кичик устунлик Уокер томонида бўлди. Кейинги раундлар тўлиқ Миразизнинг устунлигида ўтди. Бироқ ҳакамларнинг кўпчилик қисми иккинчи раундни ирландиялик спортчи фойдасига ёзди. Мирзахалилов 3-раундда рақибини бир неча бор мувозанатдан чиқарганига қарамай, рефери ҳисобни очмади. Шунингдек, ҳакамлар бири саволларга ўрин қолдирмаган учинчи раундда Кёртнинг ғалабасини қайд этди.

Ҳакамларнинг қарори борасида британиялик таҳлилчи Тэйлор Ҳиггинс шундай фикр билдирди.

Даҳшатли қарор. Кёрт Уокерга совға қилишди, 1-раундда ютган эди лекин 2 ва 3-раундларда тоза ютқазди. Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов Токио—2020 Олимпиадасидан чиқиб кетди ва бизни бир нечта фантастик жангдан маҳрум қилишди.

Мен ирландияликман, мен учун ирландиялик боксчининг ғалабасидан каттароқ нарса йўқ. Бироқ Кёрт бу жангни ютмади, бу аниқ ва тушунарли. У Мирзахалиловга қарши туриш учун фантастик тарзда ҳаракат қилди, бироқ бу ғалаба учун етарли эмас.

Тэйлор Ҳиггинс, бокс таҳлилчиси

Қайд этиш керак, Мирзахалилов ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.