Элдор Шомуродов ўз фаолиятини «Рома»да давом эттиради

Элдор Шомуродов ўз фаолиятини «Рома»да давом эттиради

Италиянинг «Женоа» клуби аъзоси бўлган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Римнинг «Рома» клубида давом эттиради. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи «Рома»га ижара ҳуқуқи асосида кўчиб ўтади. Ижара шартномаси футболчини 16 млн. евро эвазига сотиб олиш мажбуриятини ҳам ўз ичига олади. «Женоа», шунингдек, Шомуродовнинг бошқа клубга трансферидан фоиз олиши маълум қилинган.

Ўзбекистонлик легионернинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 2020 йилда Россиянинг «Ростов»  клубидан «Женоа» сафига 7,5 млн. евро эвазига бориб қўшилганди. Унинг генуяликлар билан тузган келишуви 2024 йил ёзигача мўлжалланган эди. Ўтган мавсумда Элдор Италия А серияси доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битти голли узатмага муаллифлик қилди. Айни пайтда  Transfermarket интернет-портали Шомуродовнинг трансфер нархини 7 млн. евро деб баҳоламоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter