UFC’нинг ўзбекистонлик илк аёл-жангчиси мусобақалардан четлатилди

UFC’нинг ўзбекистонлик илк аёл-жангчиси мусобақалардан четлатилди

 Аралаш жанг санъати (MMA) вакиласи Лилия Шокирова допинг-тест натижаси ижобий чиқиш ортидан мусобақалардан икки йилга четлатилди. Бу ҳақда АҚШнинг USADA антидопинг ташкилоти хабар берди. 

Тест натижаларига кўра, 29 ёшли ўзбекистонлик спортчи мельдонийдан фойдалангани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳар бир жангчи допинг-тести топшириш пайтида, охирги 1 йил давомида истеъмол қилган тақиқланган моддаларини алоҳида декларация тўлдирган ҳолда тақдим қилади. Агарда унинг қон таркибидан декларацияда кўрсатилган моддалар топилган тақдирда ҳам жангчи айбдор деб ҳисобланмайди. Шунчаки, модданинг турига қараб, у танадан чиқиб кетмагунча жангларга қўйилмайди ва қайтадан тест топширади. 

Тақиқланган модда Лилия Шакирова 2020 йилнинг 5 декабрида топширган тест намуналаридан топилган. Дисквалификация муддати айнан ушбу санадан бошлаб ҳисобланади ва икки йил амалда бўлади. Яъни Лилия 2022 йил 5 августгача мусобақаларга қўйилмайди.

Лилия Шакирова 2020 йилнинг октябрида UFC’да дебют жангини ўтказиб, UFC 257 доирасида Лорен Мёрфига ютқазиб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, мельдоний моддаси 2016 йил 1 январдан бери USADA ташкилотининг тақиқланган моддалар рўйхатида туради.