Жаҳон кубогида кикбоксингчиларимизга тенг келадиган рақиб топилмаяпти

Жаҳон кубогида кикбоксингчиларимизга тенг келадиган рақиб топилмаяпти

Ўзбекистон кикбоксингчилари жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди.

Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26-Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Кикбоксингчиларимиз бугун 4 та олтин медални қўлга киритди:

Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида;

Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида;

Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида;

Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида.

Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн  тоифдасида қатнашаётган Ҳусан Баратов (Тошкент шаҳри вакили) келтирди.