Конор Макгрегор «Челси»ни сотиб олмоқчи

Конор Макгрегор «Челси»ни сотиб олмоқчи

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор Лондоннинг «Челси» клубини сотиб олишга тайёрлигини айтди.

«Мен 3 миллиард фунт стерлинглик таклифимни билдираман», — деб ёзган Макгрегор твиттерда.

«Кўклар»нинг ҳозирги эгаси Роман Абрамович бўлиб, у 2003 йилда «Челси»ни 140 миллион фунтга сотиб олган.

Ўшандан бери Лондон клуби беш марта Англия Премьер-лигаси (АПЛ) чемпиони бўлди, икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси, беш марта Англия кубоги ва уч марта Англия Лигаси кубогини қўлга киритди. Феврал ойида «кўклар» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Аввалроқ, россиялик миллиардер Роман Абрамович санкциялар қўлланилиши ортидан хориждаги активларини шошилинч сотишга киришгани маълум бўлганди.