Мбаппе футбол тарихидаги энг йирик маошни танлайдими ёки «Реал»ни?

Мбаппе футбол тарихидаги энг йирик маошни танлайдими ёки «Реал»ни?

«Пари Сен-Жермен» раҳбарияти Килиан Мбаппени нима қилиб бўлса ҳам олиб қолиш ҳаракатида: 23 ёшли футболчига парижликлар йилига 100 миллион евро маош таклиф қилишди.

«The Independent» ёзишича, Мбаппе шу маошга рози бўлиб, Парижда қолса, унинг шахсий келишуви футбол тарихида рекордга айланади. Таъкидланишича, «Реал Мадрид» французларчалик таклиф беролмайди.

Жорий мавсумда «ПСЖ» таркибида барча турнирларда 34 ўйин ўтказган Мбаппе 24 гол уриб, 17 голга ассистентлик қилди. Мбаппенинг «Пари Сен-Жермен» билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, 10 март санасида (тунги соат 01:00, Тошкент вақти) ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «ПСЖ» сафарда айнан «Реал Мадрид»га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Парижликлар биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ягона голни Мбаппе урган.