Аччиқ мағлубият: Европанинг амалдаги чемпиони жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлди

Аччиқ мағлубият: Европанинг амалдаги чемпиони жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлди
Италия терма жамоаси кетма-кет иккинчи маротаба жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

Роберто Манчини жамоаси ўз майдонида ўтган баҳсда саралаш баҳсида Шимолий Македонияга ютқазиб қўйди ва Қатардаги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни тўхтатди. Учрашувда ҳал қилувчи голни меҳмонлар вакили Александар Трайковски сўнгги дақиқаларда киритди. 

Италияликлар 2017 йилги саралаш беллашувларида ҳам плей-оффда ютқазишганди. Ўшанда италянларни Швеция мағлубиятга учратган (0:1).