«Пахтакор» стадионида келишмовчилик юзага келди

«Пахтакор» стадионида келишмовчилик юзага келди

Ижтимоий тармоқларда «Пахтакор» стадионида футбол тугаганидан сўнг жанжал юзага келганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 19:00да пойтахтимизнинг «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси доирасида Тошкентнинг «Пахтакор»  ва Наманган вилоятининг «Навбаҳор» жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунланганидан сўнг жамоалар футболчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

«Ушбу келишмовчилик, хизматга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилиб, оммавий тартиббузарликларнинг олди олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Қуйида ўйиннинг диққатга сазовор лаҳзаларини томоша қилинг.