«Реал Мадрид» клуби Роналдуни ортга қайтармоқчи

«Реал Мадрид» клуби Роналдуни ортга қайтармоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Нашрга маълум бўлишича, 37 ёшли Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» даги ўйини Мадрид клуби раҳбариятининг эътиборини тортди. Мадриднинг «Реал» клуби Англия премер-лигасида (АПЛ) 17 та гол урган, юқори натижаларга эришган ҳужумчининг трансферини кўзлаган.

Роналдунинг  «Юнайтед» билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. Ҳужумчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Роналду 2021 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Бунгача ҳужумчи Туриннинг «Ювентус» жамоасида ўйнаган.

Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал Мадрид»да ўйнаган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (450 та гол). У клуб билан 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва икки марта Испания чемпиони бўлган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter