Европа лигаси ва Конференциялар лигаси финалчилари маълум бўлди

Европа лигаси ва Конференциялар лигаси финалчилари маълум бўлди

Кеча тунда Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ярим финалларининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Шомуродов ўйнайдиган «Рома» жамоаси кичик ҳисобдаги ғалаба билан финалга йўл олди.

Европа лигаси ўйинларида немисларнинг «Айтрахт» жамоаси инглизларнинг «Вест Хэм» клуби устидан яна ғалаба қозонди. Биринчи учрашувда ҳам немислар меҳмонда ютиб келганди.

Дастлабки ўйинда кичик ҳисобда мағлуб бўлган «Рейнжерс» эса ўз уйида бошқа бир немис клуби «Лейпциг»га имконият қолдирмади ва финалда олмон дербиси бўлишига йўл қўймади.

Европа лигаси, ярим финал, жавоб ўйинлари

Айнтрахт Ф - Вест Хэм - 1:0
Гол: Сантос Борре, 26 (1:0).
Биринчи ўйин: 2:1

Рейнжерс - Лейпциг - 3:1
Голлар: Жеймс Таверниер, 19 (1:0). Глен Камара, 24 (2:0). Кристофер Нкунку, 71 (2:1). Жон Лундстрам, 81 (3:1).
Биринчи ўйин: 0:1

Европа конференциялар лигасида эса Англияда дуранг ўйнаган «Рома» жамоаси ўз майдонида «Лестер»ни кичик ҳисобда енгиб, финал йўлланмасига эга бўлди. Шомуродов 89-дақиқада захирадан туширилди.

«Марсел» ва «Фейеноорд» жамоалари ўртасидаги баҳс нурсиз ҳисоб билан тугади. Биринчи ўйиндаги ғалаба нидерландларни финалга олиб чиқди.

Рома - Лестер - 1:0
Гол: Абрахам, 11 (1:0).
Биринчи ўйин: 1:1

Марсел - Фейеноорд - 0:0
Биринчи ўйин: 
2:3

Шу тариқа еврокубокларнинг барча финалчилари маълум бўлди.

ЕЧЛ, финал: Ливерпул - Реал Мадрид, 28 май, Сен-Дени, Франция

Европа лигаси, финал: Айтрахт - Рейнжерс, 18 май, Севиля, Испания

Конференциялар лигаси, финал: Рома - Фейеноорд, 25 май, Тирана, Албания