Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЖЧ кубогини кутиб олди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЖЧ кубогини кутиб олди

 Кеча, 5 июнь куни Ливан пойтахти Байрутдан учиб келган Gulfstream G600 бизнес-жети жаҳон чемпионати кубоги билан Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

Дунё футболи афсоналари Карлес Пуйол ва Кристиан Карамбё ушбу кубокни Тошкентга олиб келишган. Меҳмонларни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.

Шунингдек, Спорт вазири Адҳам Икромов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа расмийлар ҳам кутиб олиш маросимида қатнашган.