Ўзбекистон Шри-Ланкани доғда қолдирди

Ўзбекистон Шри-Ланкани доғда қолдирди

8 июнь куни Осиё кубоги-2023 саралаши 1-тури доирасида Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Шри-Ланка терма жамоалари учрашди.

Дастлабки икки гол жарима зарбаларидан сўнг дарвоза тўридан жой олди: Жалолиддин Машариповнинг ажойиб голини (1:0) чап оёқда ҳам уриш мумкинлигини Достон Ҳамдамов исботлади (2:0).

Иккинчи таймда оролликлар жарима майдонида кетма-кет уринишлардан сўнг ҳам дарвоза тўрига тушишни «истамаётган» тўпни ҳимоячимиз Фаррух Сайфиев кучли зарбаси билан бўйсундирди (3:0). Гол!

Ўйин суратдаги мухлис истаган ҳисоб билан якунланди.

Осиё кубоги-2023 саралаши

C гуруҳи

1-тур

Ўзбекистон — Шри-Ланка — 3:0

Голлар: Машарипов (36), Ҳамдамов (48), Сайфиев (60)

Ўтказилган 1-турдан сўнг 3 очкодан тўплаган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари C гуруҳи пешқадамларига айланишди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter