Баҳодир Жалолов чемпионлик учун қачон жанг ўтказишини айтди (фото)

Баҳодир Жалолов чемпионлик учун қачон жанг ўтказишини айтди (фото)

Бугун ярим тунда боксчимиз Баҳодир Жалолов Нью-Йоркдан қайтиб келди.

Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида масъул раҳбарлар, спортчининг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар тантанали равишда кутиб олишди.

Кутиб олиш маросимида Баҳодир Жалолов шундай ғалабалар орқали ўз рейтингини ошириб бориши ва тез орада оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун рингга кўтарилишдан умидвор эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шанба тонгида Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги рейтинг жангини ўтказиб, рақибини сўнгги раундда нокаутга учратди. Бу Баҳодирнинг проф боксдаги 11 жангдаги 11-нокаути бўлди.