Ўзбекистон финалга чиқди!

Ўзбекистон финалга чиқди!

ОФК жазосидан кейин U-23 Осиё Кубоги ярим финалини мухлисларсиз ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Турнир фаворитларидан бири саналган Япония билан учрашувда жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновнинг иккинчи бўлимда Месси услубида киритган суперголи турнир безагига айланди.

Баҳс якунланишига саноқли дақиқалар қолганда яна бир иқтидорли ҳужумчимиз – Ҳусайн Норчаев ўйинга нуқта қўйди.

Ўзбекистон U-23 — Япония U-23 2:0

Голлар: 60 - Жасур Жалолиддинов, 88 - Ҳусайн Норчаев

Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достон Турсунов (6.Жалолиддин Содиқов, 72), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов (20.Русланбек Жиянов, 72), 9.Улуғбек Ҳошимов (22.Алишер Одилов, 76), 10.Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 76), 15.Одилбек Абдумажидов, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев.

Япония U-23: 12. Сузуки, 3.Сейя Баба, 6.Даики Матцуока (7.Рихито Ямамото, 58),  8.Жоэль Фужита, 9.Шота Фужио, 10.Коки Саито (13.Кеин Сато, 58), 11.Мао Хосоя, 16.Такеши Учино, 17.Хижири Като, 18.Юито Сузуки, 22.Анри Часе.

Энди Темур Копадзе шогирдлари 19 июль куни турнир чемпионлиги учун Саудия Арабистони жамоаси билан баҳс олиб боради. Саудияликлар ярим финалда Австралияни 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.