“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинга сотилган чипталардан тушган пуллар Николай Ширшовнинг оиласига берилади

Спорт 27-июн, 17:329 Admin 612 0

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинга сотилган чипталардан тушган пуллар ўтган йилнинг декабрь ойида вафот этган ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси учун тўп сурган Николай Ширшовнинг оиласига берилади. 

"Суперлиганинг 13 турида “шерлар” “Бунёдкор” билан майдонга тушишади. Мухлислар томонидан харид қилинган чипталардан тушган маблағ ўтган йил охирида вафот этган Николай Ширшовнинг оиласига берилади. Чоршанба куни ўйинга ташриф буюринг ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватланг”, - дея хабар бермоқда “Пахтакор”нинг матбуот-хизмати.

Ширшов 48 ёшида вафот этган. У 1996 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида 63та ўйин ўтказган ва 13та гол урган.

Ширшов катталар ўртасидаги ўз фаолиятини 1991 йилда собиқ иттифоқнинг иккинчи қуйи лигасида "Свердловец" (Тошкент вилояти) клубида бошлаган. У кейинги саккиз мавсумни Ўзбекистон лигасида ўтказган ва у ерда “Пахтакор” учун ўйнаган.

2000 йилдан бошлаб у Россияда тўп сурган. 2000-2005 йилларда Ширшов Премьер-лигада “Ростсельмаш” (Ростов) учун ўйнаган. Кейинчалик қуйи дивизионларда Ростовнинг СКА (2006-2007), “Батайск-2007” (2008-2010), “Таганрог” (2010) клубларида ўйнаган. 2011 йилда у Новочеркасскнинг “МИТОС” жамоаси шаънини ҳимоя қилган.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?