Офсайдни аниқлаш учун янги технология синалади

Офсайдни аниқлаш учун янги технология синалади

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида футболчиларнинг ўйиндан ташқари ҳолати, яъни офсайдни аниқлайдиган янги технология синовдан ўтказилади.

ФИФА хабарига кўра, стадион томлари остига ўрнатилган 12 та махсус камералар тўп ва ўйинларни кузатади, уларнинг майдондаги аниқ жойлашувини аниқлайди. Бундан ташқари, ЖЧда ўйналадиган коптокка инерциал ўлчов бирлиги сенсори ўрнатилади ва у тўпга тегиниш вақтини аниқаб беради.

Бу технология ўйин расмийларини офсайд ҳақида автомат тарзда хабардор қилади, кейин тасдиқланган қарор учрашув бош ҳакамига етказилади. Шунингдек, стадиондаги катта экранларда мухлислар учун офсайд ҳақидаги 3D-анимацияли такрорий эфир намойиш этилади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter